Россиянинг Красноярск яқинидаги Нижнеингаш туманида жойлашган Щучьем кўлида бутун бошли оила сувга ғарқ бўлди, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри.
Эр-хотин ва уларнинг икки фарзанди танишларидан ижарага олган моторли қайиқда кўлда сайр қилаётганда, оила бошлиғи рул бошқарувини йўқотган ва моторли қайиқ ағдарилиб кетган. Сувга чўккан эркак 29 ёшда, рафиқаси 30 ёшда, фарзандларининг бири 7 ва иккинчиси эса 8 ёшда бўлган. Ҳозирча уларнинг жасадлари топилмаган. Ғоввослар кўл тубини текширишда давом этмоқда.





