АсосийJamiyat

"10 сентябрдан Ўзбекистонга нам ва салқин ҳаво кириб келади". "Ўзгидромет" шошилинч ахборот эълон қилди

'"10 сентябрдан Ўзбекистонга нам ва салқин ҳаво кириб келади". "Ўзгидромет" шошилинч ахборот эълон қилди'ning rasmi

 "Ўзгидромет" шошилинч ахборот эълон қилди. Унга кўра, жорий йилнинг 10-12 сентябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Волга бўйи ҳудудларидан бироз нам ва салқин ҳаво кириб келади.

10-12 сентябрда республика ҳудуди бўйича баъзи жойларда шамол 15-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши кутилмоқда.

11 сентябрда Сурхондарё вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида шамолнинг кучайиши баъзи жойларда 20-23 м/с га етиши мумкин.

11 сентябрда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида, 12 сентябрда Фарғона водийси вилоятларида бироз ёмғир ёғади. Республиканинг тоғли ҳудудларида ёмғир ёғади, баланд тоғларда (2500 м дан юқори) ёмғир қорга айланиши мумкин.

11-12 сентябрда республика ҳудудининг катта қисмида ҳаво ҳарорати кечалари 10-13° гача, кундуз кунлари 25-28° гача пасаяди.

    Бошқа янгиликлар