Бугун, 7 сентябрь куни соат 17:31 да Тошкент шаҳар Миробод тумани Шаҳрисабз кўчасида жойлашган “Brasserie” ресторанида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
Хабарга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 17:40 да воқеа жойига етиб борган ва ёнғин соат 17:51 да бартараф этилган.
Ёнғин натижасида ресторан ошхонасининг тахминан 50 кв.м. майдонда томи ва шифт қисми ёниб зарарланган. Ёнғиндан бинонинг 200 кв.м майдони сақлаб қолинган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмади.
Ҳозирда ёнғинни келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.






