Рио–2016 Олимпиада ўйинларининг бокс мусобақаларида Ўзбекистонлик аёл боксчи – Ёдгорой Мирзаева илк маротаба Олимпиада ўйинларида қатнашди.
-51 килограмм вазн тоифасида қатнашган 20 ёшли ўзбекистонлик боксчи канадалик тажрибали 29 ёшли Менди Бужолдга илк жангидаёқ имкониятни бой бериб қўйди.
Шунга қарамай, Ёдгорой Мирзаева Ўзбекистон шарафини муносиб равишда ҳимоя қилди.





