АсосийJamiyat

Ижара шартномаларини ҳисобга қўйишда талабалардан электрон рақамли имзо талаб этилмайди — ДСҚ

'Ижара шартномаларини ҳисобга қўйишда талабалардан электрон рақамли имзо талаб этилмайди — ДСҚ'ning rasmi

Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси хабар бермоқда. Шунингдек,  Қўмита,  Кўчмас мулк ижара шартномаларини 2 хил усулда ҳисобга қўйиш мумкинлигини маълум қилди.

Қуйида қисқача тушунтириш функцияси билан танишишингиз мумкин.
 ijara.soliq.uz сайти орқали. Бунда ижарага берувчи сайтдан "Талабалар ижараси"  бўлимини танлаб "Ижарага олувчи талаба тўғрисида маълумот" ойнасига ижарага олувчи талабанинг ЖШШИРни киритганда унинг маълумотлари (Ф.И.О, таълим олаётган ўқув юрти, факултети, таълим шакли ва босқичи, шунингдек доимий рўйхатга олинган манзили) автоматик шаклланади.

Кейинги жараёнда "Қўшиш" тугмаси орқали талаба билан бирга турган бошқа талабалар дастурга киритилади. 

Сўнгра “Телефон рақами” қаторига ижарага олувчи талабанинг телефон рақами киритилиб, “Тасдиқлаш кодини юбориш” тугмаси босилади. Талабанинг телефонига СМС орқали келган 5 хонали рақам “Тасдиқлаш коди” қаторига ёзилиб “Тасдиқлаш” тугмаси босилади.

Шунингдек, “Soliq” мобил иловаси орқали. Илованинг "Ижарага бериш" ундан сўнг “Талабалар учун ижара шартнома” бўлими орқали талабалар билан тузилган кўчмас мулк ижара шартномалари ҳисобга қўйилиши мумкин.

Иловага ижарага берувчи жисмоний шахс томонидан талабанинг шахсий идентификация рақами киритилганда унинг маълумотлари  автоматик шаклланади. Талабалар Фаcе ИД  ёки телефон рақамига СМС орқали келадиган 5 хонали рақамни киритиш орқали ижара шартномасини тасдиқлаш мумкин.

"Талабалар билан тузилган ижара шартномалари ҳисобга қўйилганда ушбу маълумотлар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги базасида шаклланади. Бу эса ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб беришда олий ўқув юртларига қулайлик яратади" дейилади хабарда.

Эслатма: 

Солиқ тўловчининг уй-жойларни талабаларга ижарага беришдан олган даромадлари солиқдан озод этилган.

    Бошқа янгиликлар