Рио–2016 Олимпиада ўйинлари дзюдо беллашувларининг энг оғир вазн тоифасида ўзбекистонлик Абдулла Тангриев ўз иштирокини бошлади.
Дастлабки даврада Ўзбекистон вакили самоалик Дарек Суага қарши ўтказиб, беллашувнинг 1:55 дақиқасида иппон баҳоси билан ғалаба қозонди ва кейинги босқичга йўл олди.
Авбдулла Тангриевнинг кейинги даврадаги рақиби руминиялик Даниель Натеа бўлади.





