Бугун соат 09:47 да Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига фуқаро Д.Қ томонидан Сергели тумани “Иттифоқ” МФЙ Сергели 2-даҳасида жойлашган кўп квартирали уйнинг 5-қаватида 14 ёшли қиз бола осилиб қолганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
ФВВнинг маълум қилишича, қутқарув гуруҳи зудлик билан воқеа жойига етиб борган ва вояга етмаган фуқаро автонарвон ва махсус анжомлар ёрдамида қутқарилган.






