АсосийJamiyat

Чимкентда ишлаётган бир гуруҳ ўзбекистонлик фуқаролардан паспортлари олиб қўйилгани аниқланди

'Чимкентда ишлаётган бир гуруҳ ўзбекистонлик фуқаролардан паспортлари олиб қўйилгани аниқланди'ning rasmi

Қозоғистондаги ватандошларимиз ҳужжатлари ва ойлик маошлари олиб берилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат мигарцияси агентлиги матбуот хизмати хабар қилди. 

Маълум қилинишича, Чимкент шаҳрида ишлаётган бир гуруҳ ўзбекистонлик фуқаролардан паспортлари олиб қўйилганлиги ва мажбурий ушлаб турилганлиги тўғрисида мурожаат келиб тушган.

Ушбу мурожаат юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Чимкент шаҳридаги ваколатхонаси ходими ҳамда Чимкент шаҳар полиция департаменти тезкор гуруҳи билан фуқароларнинг иш жойига борилди.

"Ҳамюртларимизнинг паспортлари қайтарилди ва ойлик маошлари ундириб берилди. Ҳозирги кунда уларни Ватанга қайтариш чоралари кўрилмоқда", - дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар