Сал аввал Кобулдаги Россия элчихонаси яқинида портлаш юз берган эди.
Ҳужум оқибатида дипломатик миссиянинг икки ходими ҳалок бўлган, қурбонлар орасида Афғонистон фуқаролари ҳам бор эди.
Элчихона Афғонистон хавфсизлик хизматлари билан яқин алоқадалиги айтилиб, улар тергов олиб борётганини таъкидлаганди.
"Толибон" муваққат ҳукуматининг Маданият ва ахборот вазири ўринбосари Забиҳуллоҳ Мужоҳид Twitter’ида Кобулдаги портлашга муносабатини қолдирди.
"Бугун тушдан кейин Кобул шаҳрининг 7-мавзеси ҳудудида портловчи моддалар юбормоқчи бўлган бўлинма хавфсизлик кучлари томонидан нишонга олинди ва йўқ қилинди.
Ҳудуд ўраб олинган, кенг кўламли тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда", – дейилади хабарда.
Маълумотга кўра, портлаш оқибатида бир қанча одам ҳалок бўлган ва яраланган.






