АсосийJamiyat

Ўзбекистон Кобулдаги Россия элчихонаси олдидаги терактга муносабат билдирди

'Ўзбекистон Кобулдаги Россия элчихонаси олдидаги терактга муносабат билдирди'ning rasmi

Афғонистондаги Россия элчихонаси ёнида 5 сентябрь куни худкуш террорчи ўзини портлатиб юборгани ҳақида хабар берилган эди. 

Россия Ташқи ишлар вазирлиги мазкур терактда дипломатик миссиянинг икки нафар россиялик ходими ҳалок бўлганини тасдиқлади. 

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги содир этилган ҳамда дипломатик ваколатхона ходимлари ва Афғонистон фуқароларининг қурбон бўлишига олиб келган террорчилик ҳаракатини қатъий қоралашини билдирди. 

"Ушбу ғайриинсоний ҳаракатнинг ташкилотчилари ва ижрочиларини аниқлаш учун барча зарур чораларни кўришга чақирамиз.

Ҳалок бўлганларининг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жабрланганларнинг соғайиб кетишини тилаймиз", – йилади ТИВ баёнотида.

    Бошқа янгиликлар