АсосийJamiyat

Россияда хизмат сафарида бўлган ИИБ ходимлари қидирувдаги фарғоналик аёлни Москвада қўлга олишди

'Россияда хизмат сафарида бўлган ИИБ ходимлари қидирувдаги фарғоналик аёлни Москвада қўлга олишди'ning rasmi

Россия Федерациясида хизмат сафарида бўлган Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Қўқон шаҳар ИИБ томонидан қидирув эълон қилинган А.И исмли аёлни Москва шаҳрида қўлга олишди. Бу ҳақда Фарғона ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. 

“Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади“, - дея фуқароларга мурожаат қилган Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати. 

    Бошқа янгиликлар