Ўзбекистонда иссиқ ҳаво тўлқини 7 сентябрь кунига қадар сақланади. Бу ҳақда ”Ўзгидромет” етакчи мутахассиси Эркин Абдулаҳатов хабар қилди.
Маълум қилинишича, 3-7 сентябрь кунлари Ўзбекистонда иссиқ ҳарорат тўлқини об-ҳаво ҳолатини белгилайди. Синоптиклар 7 сентябр кунига қадар республикада кундуз кунлари +40 даражагача иссиқлик кутилмалари бўлишини прогноз қилишмоқда.
7 сентябрь Қорақалпоғистон республикаси ва Хоразм вилоятига шимоли-ғарбдан совуқ ҳаво оқими кириб кела бошлайди ва ўша куни ҳарорат шимолда қарийиб 10 даражага пасайиб, кундуз кунлари максимал +30 даражага етади.






