Самарқандда Ўзбекистон Биринчи президенти Ислом Каримов хотираси ёд этилди.
Ушбу муносабат билан вилоят ва шаҳар ҳокимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари Ҳазрати Хизр мажмуасида бўлиб, Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Қуръон тиловат қилишди ҳамда Регистон майдони яқинидаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гуллар қўйилди.
Эслатиб ўтамиз, сал аввал Darakchi.uz Биринчи Президент Ислом Каримовнинг рафиқаси, яқинлари, синфдошлари, дунё президентларининг Каримов ҳақидаги хотираларини жамлаб, мақола эълон қилган эди.






