3–4 сентябрь кунлари Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек номидаги марказий истироҳат боғида учинчи "YANGIAMARKET”ҳунармандлар, санъаткорлар, гастроҳаваскорлар ва мусиқачилар фестивали бўлиб ўтади.
Тадбир Туризм ва маданий мерос вазирлиги билан ҳамкорликда ташкиллаштирилмоқда.
Маълум қилинишича, бу галги фестиваль ноодатий мусиқий чиқишлар ва кутилмаган ритмларни ўз ичига олади. Бастакорларнинг винил пластинкалардаги бетакрор ижролари, ноёб альбомлар фестивалга ўзгача шукуҳ бағишлайди.
Қолаверса, фестивалда Тошкентнинг янги саҳнаси – AMALIA va Dzenpunk'нинг ёрқин вакилларининг жонли концертлари режалаштирилган. Мусиқий дастурнинг ҳамкори TBC Банк ҳисобланади.
Шунингдек, бозор ҳудудида Тошкентнинг ёш ва истиқболли гастроинтестинал ишқибозларининг тўлиқ ва хилма-хил фуд-корти очилади. Яъни фестиваль иштирокчилари TIM'S компаниясининг биринчи тоифали қаҳвасини татиб кўришлари, Cookbook қандолат уйи ва оилавий ресторанининг ширинликлардан баҳраманд бўлишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, фестивалга кириш бепул.






