АсосийJamiyat

Бугун "Янги Ўзбекистон боғи"даги салютга бормоқчи бўлганларга махсус автобуслар йўлга қўйилди

'Бугун "Янги Ўзбекистон боғи"даги салютга бормоқчи бўлганларга махсус автобуслар йўлга қўйилди'ning rasmi

Ўзбекистон Мустақиллигининг 31 йиллигини кенг нишонлаш мақсадида одамларга байрамона кайфият бағишлаш мақсадида, бугун 1 сентябрь куни "Янги Ўзбекистон боғи"да соат 21:00 да тантанали мушакбозлик тадбири ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.
“Тошшаҳартрансхизмат”Ахборот хизматининг хабар беришича, мазкур тадбирга ташриф буюрувчи фуқаролар ва пойтахтимиз меҳмонлари "Тошшаҳартрансхизмат" АЖнинг "5-Автобус саройи" филиалига бириктирилган "Янги Ўзбекистон боғи"га ҳаракатланувчи 106-, 151- ва 190-сонли автобус ёналишларидан фойдаланишлари мумкин. 

"Ушбу автобуслар соат 23:00 га қадар фуқароларимизга хизмат кўрсатади" дейилади хабарда.

 

    Бошқа янгиликлар