АсосийJamiyat

Асакадаги туғуруқхонадан соғлом боланинг жасади чиққани айтилмоқда

'Асакадаги туғуруқхонадан соғлом боланинг жасади чиққани айтилмоқда'ning rasmi

30 август куни «Zo‘rTV» телеканали орқали ”Асакадаги туғуруқхонадан соғлом боланинг жасади чиқди” сарлавҳаси остида лавҳа эфирга узатилган.

Андижон вилояти прокуратураси мазкур хабарга муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, 27 август куни Асака туман ТТБ қарашли 2-туғруқ комплекси шифокорлари томонидан ҳомиладор бемор З.Ж.нинг қорнида нобуд бўлган ўғил жинсли ҳомила жарроҳлик йўли билан олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Асака туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

”Текширувлар натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади”, - дейилади муносабатда.

    Бошқа янгиликлар