АсосийJamiyat

Тошкентнинг қатор кўчаларида транспорт ҳаракати вақтинча чекланади

'Тошкентнинг қатор кўчаларида транспорт ҳаракати вақтинча чекланади'ning rasmi

Бугун Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан тадбир ўтказилиши режалаштирилган. 

Шу сабабли пойтахтимизнинг Янги Ўзбекистон, Маҳтумкули, Табаррук ва Чўлпон кўчаларида соат 18.00 дан 24.00 гача бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Юзага келаётган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар