Россиянинг Москва шаҳри Гольянова туманида полиция беш ёшли қизни ўғирламоқчи бўлган 21 ёшли ўзбекистонлик қизни қўлга олди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Бола оиласининг адвокати Константин Ерохин асли ўзбекистонлик фуқарога нисбатан жиноий иш қўзғатилганини маълум қилган. Унга беш йилдан ўн икки йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.






