АсосийJamiyat

Ўзбекистонда биринчи бор анор фестивали ўтказилади

'Ўзбекистонда биринчи бор анор фестивали ўтказилади'ning rasmi

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабарига кўра, жараён ушбу соҳада илк бор ташкил этилмоқда. 

Хусусан, 2022 йилнинг 5 октябрь куни Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида бўлиб ўтади.

Тадбир ташкилотчилари қуйидагилар:  

Европа Иттифоқи комиссияси, Жаҳон банки, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вазирлик ҳузуридаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази, Сурхондарё вилояти хокимлиги, Ўзбекистон Анорчилар ассоциацияси, “Annexure Financial Solutions" консалтинг компанияси ва "ШиринМева” журнали.

    Бошқа янгиликлар