АсосийJamiyat

Қашқадарёда содир бўлган автоҳалокат туфайли 2 йўловчи шифохонага тушди

'Қашқадарёда содир бўлган автоҳалокат туфайли 2 йўловчи шифохонага тушди'ning rasmi

Қашқадарё вилоятида “Дамас” ва  “Кобалт” иштирокида автоҳалокат содир бўлди. 

Вилоят ИИБ  маълум қилишича, ЙТҲ бугун –  29 август куни соат тахминан 14:30 ларда Қамаши тумани “Шўрча-Хонтушди” 4К-298 йўлининг 10 км.да содир бўлган. Ҳайдовчи Й.С. бошқарувида бўлган “Дамас” русумли автомашинаси билан ҳаракатланиб келаётганда, қарама-қарши томондан келаётган ҳайдовчи А.К. бошқарувида бўлган “Кобалт” автомашинаси билан тўқнашиб кетган.  

Натижада “Дамас” русумли автомашинада йўловчи сифатида келаётган фуқаролар Х.О. ва Н.М. тан жароҳати олиб, туман шифохонасига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қамаши тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар