АсосийDunyo

Японияга “Ҳиннамнор” тўфони ёпирилмоқда

'Японияга “Ҳиннамнор” тўфони ёпирилмоқда'ning rasmi

Лаосдаги провинция номи билан аталадиган “Ҳиннамнор” тўфони Тинч океанида пайдо бўлди ва Япония томон ёпирилган. Бу ҳақда Замон сайти хабар берди.

Японияда тўфонга 11 рақами берилди. У соатига 30 километр тезликда ҳаракатланмоқда ва чоршанба куни жанубий Кюсю оролига бориб урилиши мумкин. Шу билан бирга, душанба куни кечқурун у Огасавара архипелагига жуда яқинлашиши мумкин. Айни пайтда тўфон марказида босим 985 гектопаскал, марказда тезлиги секундига 30 метр, шамолда секундига 40 метргача етади.

Синоптикларнинг огоҳлантиришича, тўфонннинг таъсири жануби-ғарбдан шимоли-ғарбгача бўлган кенг ҳудудга таъсир қилади, бу ерда чоршанба ва пайшанба кунлари кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар