“Толибон” ҳокимият тепасига келгач, Афғонистондаги умумий вазият оғирлашди. Бу ҳақда БМТнинг Афғонистондаги гуманитар масалалар бўйича координатори Рамиз Алакбаров маълум қилди, дея ёзмоқда "Zamon.uz".
Унинг сўзларига кўра, энг аввало мамлакат иқтисодиёти оғир аҳволга тушган. Хусусан, мамлакатда банк тизими фаолияти йўлга қўйилмагани қайд этилган. Иқтисодий фаолиятнинг сустлиги гуманитар секторга босим бўлиб тушмоқда.
Бундан ташқари, ташқи ёрдам ҳажми камайгани айтилган.
“Ҳаммаси издан чиқди. Оқибатда пасайиш кузатилмоқда”, – деган Алакбаров “РИА Новости”га берган интервьюсида.
БМТ координатори аввалги ҳукумат даврида давлат бюджети 13.5 миллиард доллар бўлганини, аммо ҳозирда 3 миллиардни ташкил этаётганини таъкидлаган.
Аввалроқ “Толибон” 23 миллион сайтни блоклаб қўйгани тўғрисида хабар берилганди.






