ЙҲХБ хабарига кўра, ҳодиса кеча, 27 август куни соат 23:30 ларда Юнусобод туманида содир бўлган.
Ахмад Дониш кўчасида бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган 1992 йилда туғилган Ф.Ф бошқарувидаги "HOWO" русумли юк автомашинаси ҳамда 1995 йилда Т.А бошқарувидаги "NEXIA" тўқнашиб кетгани айтилади.
Маълум қилинишича, ЙТҲ натижасида тан жарохат олганлар йўқ. Ушбу ЙТҲ "Йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги ҳабарнома" (E-PROTOKOL) орқали расмийлаштирилган.






