2022-2023 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари эълон қилинди.
Танлов натижаларини 6 хил усулда билиш мумкин.
- my.dtm.uz сайти орқали:
Бунда сайтга абитуриентнинг паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда.
2.mandat.dtm.uz сайти орқали:
Бунда сайтнинг “Bakalavr-2022 (https://mandat.dtm.uz/Home2022/Index)” бўлимига абитуриентнинг ID рақамини киритган ҳолда.
3.СМС хабарнома хизмати орқали:
5100 рақамига абитуриентнинг ID рақами юборилганда, мазкур телефон рақамига танлов натижалари бўйича СМС хабарнома юборилади (хизмат ҳақи мавжуд).
4.ДТМнинг қуйидаги телеграм ботлари орқали (абитуриентнинг ID рақамини юборган ҳолда):
- ️ @e_dtm_mandatbot
- ️ @e_dtm_mandat1bot
- ️ @e_dtm_mandat2bot
- ️ @e_dtm_mandat3bot
- ️ @e_dtm_mandat4bot
5.QR-код орқали:
Абитуриент рухсатномасининг қуйи қисмидаги QR-код (натижани кўриш учун ҳавола)ни сканер қилган ҳолда.
6.Тест натижалари қайдномаси орқали:
Тест натижалари қайдномаси ОТМга тақдим этилади.






