АсосийJamiyat

Ўзбекистонда буғдой уни импорти қарийб 41 минг тоннага ошган

'Ўзбекистонда буғдой уни импорти қарийб 41 минг тоннага ошган'ning rasmi

2022 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистонга қиймати 72,7 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 227,8 минг тонна буғдой уни импорт қилинган. Давлат статистика қўмитаси бу бўйича маълумот берди.

Қайд этилишича, импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 41,6 минг тоннага ошган.

Шунингдек, 2022 йилнинг 7 ойида Ўзбекистон буғдой унини асосан қўйидаги иккита давлатлар энг кўп импорт қилган:

  •  Қозоғистон – 218,3 минг тонна;
  • Россия – 9,4 минг тонна .

    Бошқа янгиликлар