АсосийDunyo

Бу йил қиш Украина учун тарихдаги энг оғири бўлади - Зеленский

'Бу йил қиш Украина учун тарихдаги энг оғири бўлади - Зеленский'ning rasmi

Украина рекорд даражадаги газ нархи шароитида ўз тарихидаги энг ёмон қишни бошдан кечиради. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилди, дея хабар бермоқда “РИА Новости”.

Зеленский Европа биржаларида газнинг минг куб метри учун 3,3 минг доллардан ошиб кетганига эътибор қаратди. Унинг ишонтиришича, Украина ҳукумати иситиш мавсумига тайёргарлик кўрмоқда, бироқ табиий газ нархлари билан боғлиқ вазият анча хавфли бўлиб қолмоқда.

“Бу йилги қишдаги давр - ҳақиқатан ҳам тарихимиздаги энг қийин давр бўлади”, — деди Зеленский.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина пойтахти мери Виталий Кличко Киев электр таъминотидаги узилишларга ҳозирлик кўриши кераклигини айтган эди. Шаҳардаги мазут захиралари қисқа муддатга етади. Шунингдек, шаҳар мери Киев аҳолисига кўрпа-тўшак ва иссиқ кийимларни йиғишни тавсия қилди, чунки турар-жой биноларида ҳаво ҳарорати меъёрдан паст бўлиши мумкин.

Худди шундай вазият Львовда ҳам ривожланиши мумкин. Шаҳар мери Андрей Садовой аввалроқ аҳолини биноларни иситиш учун ўтин сотиб олишга чақирган эди.

    Бошқа янгиликлар