Бироз аввал Қуйи-Чирчиқ туманида эр рашк сабаб хотини ишлайдиган хусусий уй боғчасига бориб болалар кўз ўнгида бўғизлагани ҳақида хабар берган эдик.
Ҳолат юзасидан Мактабгача таълим вазирлиги Ахборот хизмати муносабат билдирди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 25 август куни соат тахминан 17:00 ва 18:00лар оралиғида Қуйи -Чирчиқ туманидаги "Ласточка" номли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотига умуман алоқадор эмас шахсларнинг жанжали болалар кўз ўнгида содир этилган. Ушбу эр-хотининг тортишуви аввалига кўчада бошланган, сўнг эрини калтагидан қочган аёл, кўзи тушган дарвоза томон қочиб кириб яширинмоқчи бўлган, сўнг эр хотинини кетидан кириб жанжал ҳолати НМТТ ичида давом этган.
"Дўппосланган аёл НМТТда умуман иш фаолиятини олиб бормаган" дейилади хабарда.
Айни дамда, ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тергов ишларини амалга оширмоқда.






