АсосийJamiyat

Аҳоли ва тадбиркорлар учун бепул ҳуқуқий хизмат кўрсатувчи ахборот тизими ишга туширилди

'Аҳоли ва тадбиркорлар учун бепул ҳуқуқий хизмат кўрсатувчи ахборот тизими ишга туширилди'ning rasmi

Адлия вазирлиги томонидан аҳоли ва тадбиркорлар учун ишлаб чиқилган www.yurxizmat.uz – Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” ахборот тизими ишга туширилди

Бу сайт ҳуқуқий ҳужжатларни, хусусан юридик шахслар фаолиятида фойдаланиладиган корпоратив ҳужжатлар намуналарини, жисмоний шахслар томонидан фойдаланиладиган шартномалар, аризалар, илтимосномалар, битимлар, судга оид ҳужжатлар ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар намуналарини юристлар ёки адвокатлар иштирокисиз автоматлаштирилган ҳолда электрон шаклда тайёрлаш, олиш ва фойдаланиш имконини беради.  

Маълум қилинишича, барча хизматлар бепул. 

 

    Бошқа янгиликлар