АсосийDunyo

Евроиттифоқ Россия фуқароларига виза беришни тақиқлаш масаласини кўриб чиқади

'Евроиттифоқ Россия фуқароларига виза беришни тақиқлаш масаласини кўриб чиқади'ning rasmi

Евроиттифоқ ташқи ишлар вазирлари 31 август куни Россия фуқароларига виза беришни тақиқлаш масаласини кўриб чиқади. Бу ҳақда ЕИ бош дипломати Жозеп Боррель маълум қилди, дея ёзмоқда “zamon.uz”.

Учрашув Прагада бўлиб ўтади. Унда, шунингдек, Украина қуролли кучларининг Европадаги эҳтимолий ўқув машғулотлар базасини яратиш масаласи ҳам муҳокама қилинади. 

“Евроиттифоқ нафақат Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш, балки янги низоларнинг олдини олиш ҳақида фикрлаши керак”, — деган Боррель.

Шу билан бирга дипломат яқин ҳафта ва ойлар ЕИ учун жуда қийин бўлишини, европаликлар эркинлик ва хавфсизлик учун товон тўлашга тайёр туриши зарурлигини айтган. 

Аввалроқ Эстония бош вазири Россия фуқароларига Шенген визалари беришни бутунлай тўхтатишгачақирганди.

 

.

    Бошқа янгиликлар