АсосийJamiyat

Тест топширилган фанларни 2 баҳога ҳам билмайдиган абитуриентлар бўйича ХТВ муносабат билдирди

'Тест топширилган фанларни 2 баҳога ҳам билмайдиган абитуриентлар бўйича ХТВ муносабат билдирди'ning rasmi

Айни вақтда ижтимоий тармоқлар орқали абитуриентларнинг 2022 йилда олий таълим муассасаларига кириш бўйича тест синови натижалари кенг жамоатчилик вакиллари томонидан муҳокама этилмоқда.

Бу борадаги фикрларга Халқ таълими вазирлиги расмий муносабат билдирди.

Таъкидланишича, 2022 йилги тест синовларида иштирок этган жами абитуриентларнинг 386 523 нафар ёки 24 фоизи жорий йилги мактаб битирувчиларини ташкил этади. 810 мингдан ортиқ ёки 76% абитуриентлар касб-ҳунар мактаблари, академик лицейлар битирувчилари ва энг асосий қисми олдинги йиллар давомида олий таълим муассасаларига қабул қилинмаган ёшлардан иборат.

2021 йилда битирувчиларнинг ўртача бали (самарадорлик кўрсаткичи) 2020 йилга нисбатан 69,8 баллдан 74,9 баллга, яъни,+5.1 баллга ошган. Шунингдек, паст натижа кўрсатган (56,7 баллдан кам) битирувчиларнинг улуши 2021 йилда 2020 йилга нисбатан қарийиб -13% ёки -35 232 нафарга камайган.  

Қайд этилишича, 2020 йилда 56.7 баллдан паст натижа кўрсатган битирувчи-ўқувчилар 138 780 нафар (ёки 46%)ни ташкил қилган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 103 548 нафар (ёки 33%)ни ташкил этган.

"Албатта, ҳозирги кундаги мактаб битирувчиларининг билими ва кўникмалари паст эканлигини қайд этиш керак. Ҳозирги кунда мактаб таълимида таълим мазмунини янгилаш ҳамда педагогларнинг малакасини ошириш бўйича бошланган қадамлар, секин-асталик билан битирувчиларнинг даражасига ижобий таъсир кўрсатади, деб ўйлаймиз.

Шуни ҳам таъкидлаб ўтишни истардикки, ҳозирги вақтда Халқ таълими вазирлиги томонидан Давлат тест маркази билан ҳамкорликда битирувчиларнинг мактаб якуний давлат имтиҳонлари натижаларига кўра олий таълим муассасаларига киришини ташкил этиш, мактаб битирув имтиҳонларини унификациялаштириш борасида ишлар олиб борилмоқда.

 2022 йилги мактаб битирувчиларининг тест синовларида эгаллаган ўртача балл кўрсаткичлари Давлат тест маркази томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида жорий йилнинг октябрь ойида тўлиқ таҳлил этилади ва жамоатчиликка етказилади", – дейилади муносабатда.

 

    Бошқа янгиликлар