Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг хориждаги ваколатхоналари вакиллари Россия Федерацияси ҳудудидаги Ўзбекистон фуқароларини меҳнат ҳуқуқларини қонуний ҳимоя қилиши мумкин бўлган ҳуқуқшунослари билан музокаралар ўтказиб, ҳамкорлик қилиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда агентлик Матбуот хизмати хабар берди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Новосибирск шаҳридаги вакили билан мазкур ҳудудда фаолият олиб бораётган малакали ҳуқуқшунос А.Антюхин билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Россияда ишлаётган фуқароларимизнинг меҳнат муносабатларидаги муаммоларини бартараф этиш, хусусан, меҳнат шартномаси қоидаларини бузилиши, иш ҳақини ва компенсациялар ундириш каби ҳуқуқларни ўзаро ҳамкорлик асосида ҳимоя қилиш масалалари муҳокама этилди.






