“Uzbekistan Airways” 2022 йил 12 сентябрдан 20 сентябргача режалаштирилган НУ041/042, НУ043/044, Тошкент – Самарқанд – Тошкент, НУ275\276 Самарқанд – Истанбул – Самарқанд, НУ605\606 Самарқанд – Москва – Самарқанд, НУ767\768 Самарқанд – Олмаота – Самарқанд, НУ639\640 Самарқанд – Санкт-Петербург – Самарқанд, НУ9606\9605 Москва – Самарқанд – Москва йўналишлари бўйича авиақатновлари Самарқанд халқаро аеропортининг техник сабабларига кўра бекор қилинганини маълум қилди.
"Йўловчилар бекор бўлган парвозлар авиачипталарининг тўлиқ қийматини чипта сотиб олинган жойда қайтариб олишлари ёки бошқа санага бепул қайта бронлаш ҳуқуқига эгадирлар" дейилади хабарда.
23.08.2022 09:35
Самарқанддан Тошкент, Истанбул, Москва, Олмаота ва Санкт-Петербург йўналишлари бўйича учадиган 8 кунлик авиақатновлари бекор қилинди






