Аввалроқ, Тошкент Ботаника боғи ташриф буюрувчилар учун ўз фаолиятини вақтинчалик тўхтатгани хабар қилинган эди. Айни пайтда ЎзР ФА Ахборот хизматининг хабар қилишича, боғнинг очилиши кечиктирилди.
“Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти ҳузуридаги акад. Ф.Н. Русанов номидаги Тошкент Ботаника боғида 2022-2023-ўқув йилида олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш учун тест синовлари ўтказилмоқда. Шу муносабат билан жорий йил 26 августга қадар ташриф буюрувчилар учун ўз фаолиятини вақтинчалик тўхтатади”, - дейилади хабарда.






