Рио–2016 Олимпиада ўйинларининг бокс баҳсларида -91 килограммгача бўлган вазнда ўзбекистонлик Рустам Тўлаганов эквадорлик Хулио Сезар Кастильога қарши жанг ўтказди.
Анчагина қизиқарли кечган учрашувда Тўлаганов рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва ҳакамларнинг якдил қарори билан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Чорак финалда ўзбекистонлик спортчи Озарбайжон вакили Абдулқодир Абдуллаев билан куч синашади.





