АсосийJinoyat

Шофирконда фуқароларга ишсизлик нафақаси тайинлатиб беришни ваъда қилган Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг собиқ инспектори қўлга олинди

'Шофирконда фуқароларга ишсизлик нафақаси тайинлатиб беришни ваъда қилган Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг собиқ инспектори қўлга олинди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шофиркон туман бўлими томонидан фуқароларнинг мурожаатларига асосан  терговга қадар текширув ўтказилди.

Унда, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг собиқ инспектори Д.Н. ва унинг таниши А.Т. 13 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларга марказ раҳбари орқали ишсизлик нафақаси тайинлаб бериш эвазига 700 АҚШ доллари ва 6 млн сўмини қўлга киритганликлари аниқланиб, ушбу пуллар ҳисобидан фуқаро Ф.М.га 500 минг сўмни қайтариб берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 

    Бошқа янгиликлар