Бугун, 18 август куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Айрим жойларда шамол кучайиши 24-27 м/с га етиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати 30-35° гача бироз пасаяди.
Пойтахтимизда ҳаво қуёшли бўлади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Максимал ҳарорат 33-35° атрофида бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 22-27° бўлади.
18.08.2022 03:13
Бугундан бошлаб ҳарорат сезиларли даражада пасаяди






