Зангиота туманидаги Назарбек шаҳарчаси ҳудудидан ўтган темирйўл ва автомобиль йўллари кесишмасида янги йўл ўтказгич – кўприк қурилиши бошланди.

Лойиҳа доирасида умумий узунлиги 398 метр, кенглиги 22 метр, кўприкости баландлиги эса 7 метр бўлган тоннель типидаги йўл ўтказгич қурилади. Иккинчи босқичда тоннель устидан ўтувчи 3 изли, узунлиги 32,25 метр, кенглиги 18,5 метрли, схемаси 2х13 бўлган темирйўл кўприги барпо этилади. Шунингдек, 28 метр узунликда ҳамда 12,5 метр кенгликдаги автомобиль йўли кўприги қурилиши ҳам режа қилинган.

Айни пайтда ерости йўл ўтказгичи пойдеворида қурилиш ишлари тугатилиб, лойиҳа доирасида навбатдаги ишлар бажарилмоқда.
2023 йилда якунланиши режалаштирилаётган ушбу замонавий кўприк фойдаланишга топширилгач 32 мингдан зиёд маҳаллий аҳоли ва ушбу йўлдан ўтиб қайтаётган бошқа ҳайдовчиларнинг вақти тежалади, автомобиллар тирбандлиги бартараф этилади.






