АсосийJamiyat

Сурхондарёда Халқ таълим бўлими ходими пора билан қўлга олинди

'Сурхондарёда Халқ таълим бўлими ходими пора билан қўлга олинди'ning rasmi

Жорий йилнинг 3 август куни ДХХ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Департаментининг Қизириқ туман бўлими тезкор ходимлари томонидан тадбир ўтказилди.

Унда Қизириқ туман ХТБ эксплутация бўлими ходими Ҳ.А. тумандаги 1-сон умумтаълим мактабининг фаолиятига аралашмаслик ва текширмаслик важи билан мактаб директоридан 500 АҚШ долларини пора сифатида олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда Ҳ.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 212-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар