АсосийJinoyat

Қирғиз чегарачилари Ўзбекистонга бир қанча қорамол ва отларни ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлган шахсларни ушлади

'Қирғиз чегарачилари Ўзбекистонга  бир қанча қорамол ва отларни ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлган шахсларни ушлади'ning rasmi

Қирғизистон чегарачилари Ўзбекистонга умумий қиймати 1 миллион сўмлик от ва қорамолларни ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлганларни анқилади. Бу ҳақда "24.kg" хабар берди.

Аниқланишича, Ақси туманининг Жетиген ҳудудида чегарачилар Ўзбекистонга 7 та отни ноқонуний равишда ҳайдаб ўтмоқчи бўлган 29 ёшли А.Э. ни қўлга олган. Кейинроқ Чаласарт массивида 7 бош қорамолни олиб ўтмоқчи бўлган Жани-Айил қишлоғида яшовчи 39 ёшли Н.У. ушланган.

Талас вилоятининг Ўғуз-Ашу массивида 44 ёшли Т.Т. бошқарувидаги "DAF" русумли юк машинаси қўлга олинган. Машинада 14 бош қорамол топилган. Дастлабки маълумотларга кўра, от ва қорамоллар нархи 1 миллион сўмдан ортиқни ташкил қилган.

Барча ҳолларда ҳужжатлар расмийлаштирилгач, қўлга олинганлар қўшимча тергов ўтказиш учун ваколатли органлар ходимларига топширилган.

    Бошқа янгиликлар