2022 йилнинг биринчи ярмида 336 408 та тадбиркорлик субъекти томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботларига кўра, 650,4 трлн сўмлик маҳсулот ва хизматлар айланмаси амалга оширилган.
Жами товар айланмасининг чорак қисмидан кўпроғи – 168,3 трлн сўм (25,9%) — савдо соҳасида фаолият юритувчи 132 603 та субект томонидан амалга оширилган. Бу ҳақда Давлат Солиқ Қўмитаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, товар айланмасининг қолган қисми қуйидаги йўналишлар бўйича тақсимланди:
- қурилиш - 50 трлн сўм (7,7%);
- ташиш ва сақлаш – 30,4 трлн сўм (4,7%);
- қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги – 21,7 трлн сўм (3,3%);
- ахборот ва алоқа – 11 трлн сўм (1,7%);
- яшаш ва овқатланиш хизматлари – 5,4 триллион сўм (0,8%);
- соғлиқни сақлаш – 2,5 трлн сўм (0,4%);
- бошқа тармоқлар – 76,6 трлн сўм (11,8%).






