АсосийJamiyat

Жиззахда “Тез ёрдам” машинасида уйга сув ташилгани ортидан ҳайдовчи вазифасидан четлатилди

'Жиззахда “Тез ёрдам” машинасида уйга сув ташилгани ортидан ҳайдовчи вазифасидан четлатилди'ning rasmi

Жиззахда “Дамас” русумли тез тиббий ёрдам автомашинасига ичимлик суви тўлдирилган идишлар ортилди.

Ижтимоий тармоқларда бу ҳодиса акс этган видео тарқалди.

Айни вақтда ССВ ҳолат бўйича муносабат билдирди.

Аниқланишича, тасвирдаги “Дамас” автомашинаси Жиззах вилояти Арнасой туманида жойлашган 2-сон оилавий поликлиникага бириктирилган тез тиббий ёрдам хизматига қарашли автотранспорт воситаси бўлиб, воқеа жорий йил 1 август куни ҳайдовчи Ж.Ш. навбатчилигида содир бўлган.

У шу куни оилавий поликлиникадан унча узоқ бўлмаган яшаш хонадонига ўзига бириктирилган “Тез ёрдам” автомашинасида сув олиб борган. Ҳайдовчи ичимлик сувини поликлиника олдидаги водопровод кранидан олаётган вақтда бинога ўрнатилган видеокамера тасвирига тушган.

"Ушбу ҳолат юзасидан олиб борилган ўрганишлар якунида ўз хизмат вазифасига совуққонлик билан қараган Ж.Ш. лавозимидан озод этилган",-дейилмоқда хабарда.

    Бошқа янгиликлар