Клипмейкерлар Нозим Жумаев ҳамда Жасур Шаметовлар ҳамкорликда янги клип суратга олди. Бу ҳақда “Shov-shuv.uz” хабар бермоқда.
Мазкур клип Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Холиқовнинг ўғли, ёш хонанда Санжар Холиқовнинг “Эркатойим” қўшиғига ишланган.
Клипдаги роллардан бирини Рашид Холиқов ижро этган бўлиб, видео кетма-кетлик сюжет йўналишида ишланган. Янги ижод маҳсули яқин кунларда ТВ эфирларида намойиш этилиши кутилмоқда.





