Бу ҳақда ФВВ маълум қилди.
Маълум бўлишича, кеча, 12 aвгуст куни тахминан соат 10:30 лар атрофида Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ҳудудида туман ФВ бўлими ходимлари профилактик тадбирларни амалга ошириб юрган вақтда Қора қамиш кўчасидан оқиб ўтувчи “Қора қамиш” каналида 70 ёшли аёл сувда ёрдам сўраб, оқиб кетаётганлигини кўриб қолади. Зудлик билан қутқарувчилар сувга тушиб, қутқарув ишларини амалга оширган ва фуқарони сувдан олиб чиққан ҳамда юзага келиши мумкин бўлган бахциз ҳодисани олдини олиб қолганлар.
Фуқаро эҳтиёцизлик оқибатида каналга тушиб кетган.
Ҳозирда фуқаронинг холати барқарор ва ҳеч қандай жиддий шикастланмаган.
"Шу ўринда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолидан ариқлар, каналлар, дарёлар ва бошқа сув хавзалари яқинида эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраб қолади" дейилади хабарда.






