4 август куни соат 16:00дан бошлаб янги "Milliy" (MTV) телеканали синов режимида ишга туширилди.
Канал эфири суткада 17 соат - эрталабки соат 7:00 дан кечки 23:00 га қадар давом этади. Бу ҳақда Uz24 хабар бермоқда.
MTV телеканалида ўзбек ва хориж мусиқаси юлдузларининг оммабоп клиплари, эксклюзив кўнгилочар дастурлар ва ток-шоулар, хит-парадлар, концертлар, юқори сифатли бадиий фильмлар ҳамда миллий ва чет эл сериаллари намойиш этилади.
Канал ротациясида ҳар қандай ёш ва дид соҳиблари учун қўшиқлар тақдим этилади. Бундан ташқари, MTV'нинг дастурлар жадвалидан илмий-оммабоп кўрсатувлар ҳам ўрин олади.





