АсосийSport

Рио–2016 Олимпиадаси Бразилия учун омадсиз бошланди

Рио–2016 Олимпиада ўйинларининг футбол мусобақасига старт берилди. Дастлабки турда бир қатор кутилмаган натижалар қайд этилди.

Жумладан, Бразилия олимпия терма жамоаси дастлабки турда ЖАР билан тўқнаш келиб, 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Олимпиада мезбони учун бу анчагина салбий натижа ҳисобланади.

Яна бир ўйинда Поргугалия олимпиячилари Аргентинани 2:0 ҳисобида мағлуб қилди ва мусобақани ишончли ғалаба билан бошлади.

Қитъадошларимиз саналган Жанубий Корея Фижини 8:0 ҳисобида “янчиб” ташлаган бўлса, Япония кутилмаганда 4:5 ҳисобида Нигерияга таслим бўлди. Қуйида илк турнинг барча натижалари билан танишинг:

Рио–2016 футбол мусобақаси. 1-тур учрашувлари

“А” гуруҳи

Ироқ – Дания 0:0
Бразилия – ЖАР 0:0

 “Bгуруҳи

Швеция – Колумбия 2:2
Нигерия – Япония 5:4

“С” гуруҳи

Фижи – Жанубий Корея 0:8
Мексика – Германия 2:2

Dгуруҳи

Гондурас – Жазоир 3:2
Португалия – Аргентина 2:0

Бошқа янгиликлар