АсосийShou-biznes

“Уммон” гуруҳи вакили Шоҳрух уйланмоқда

“Уммон” гуруҳининг уч аъзосидан бири Шоҳрух уйланмоқда. Бу ҳақда гуруҳ маъмури Дониёр Алимуҳамедовнинг сўзларига асосланиб, “Дарё” хабар бермоқда
 
“Ҳа, Шоҳрух уйланаётгани ҳақидаги гап-сўзлар рост. Унинг никоҳ тўйи 15 август куни бўлиб ўтади”, — деди гуруҳ маъмури.

“Шоҳрух ўзи севган, уч йилдан буён аҳду-паймон қилиб юрган қизига уйланмоқда. У қиз ҳозирча абитуриент, шу йил ўқишга кириш учун имтиҳон топширди”, — дея қўшимча қилди Алимуҳамедов.

2015 йил сентябрида “Уммон”гуруҳи аъзоси Жасур Рапиқов уйланган эди. Гуруҳнинг яна бир аъзоси Зоҳид эса ҳали бўйдоқ.

Бошқа янгиликлар