Венгрия терма жамоаси дарвозабони Габор Кирай халқаро майдондаги фаолиятига нуқта қўйди. Бу ҳақда Championat.com хабар бермоқда.
Венгриянинг “Халадаш” клубида тўп сураётган 40 ёшли посбон мамлакат термасида қайтиб ўйнамаслигини шахсан ўзи маълум қилди. Кирай 1998 йилда Венгрия термасида ўз дебютини ўтказган эди. 18 йил мобайнида у 107 та ўйинда майдонга тушиб, мамлакат термаси сафида рекорд ўрнатди.
Евро–2016 турнирида Габор Кирай мусобақа тарихидаги энг ёши катта футболчи сифатида қайд этилди. Унинг хатти-ҳаракатлари ва сардорлиги остида Венгрия Европа чемпионатида нимчорак финалга қадар етиб борганди.





