АсосийJamiyat

Тошкентда “Декларациялар мулоқоти” халқаро форуми бошланди

'Тошкентда “Декларациялар мулоқоти” халқаро форуми бошланди'ning rasmi

Тошкентда диний ҳамжамиятлар ўртасида дўстликни мустаҳкамлаш, эътиқод эркинлигини таъминлаш соҳасида «Декларациялар мулоқоти» халқаро форуми ўтказилмоқда.  Бу ҳақда Darakchi.uz мухбири Карим Зарипов хабар бермоқда.

Хабарга кўра,  айни вақтда “Декларациялар мулоқоти" халқаро форуми доирасида ташкил этилган илмий-амалий семинарлар бошланди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти томонидан Глобал ҳамкорлик институти (АҚШ) билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита кўмагида ўтказилмоқда.

Унда Европа, Осиё, Яқин Шарқ, Африка ва АҚШдан таниқли дин уламолари, илоҳиётшунослар, ҳуқуқшунослар ва расмийлар иштирок этмоқда.

Семинарда Ўзбекистон томонидан турли конфессия вакиллари, дин олимлари, дин уламолари, тегишли вазирлик ва идоралар мутахассислари иштирок этмоқда.

Форум ҳақида қўшимча маълумотларни Darakchi.uz да кузатинг.

    Бошқа янгиликлар