ОТМларга ўқишга кириш учун бериладган имтиёзларнинг рўйхати ягона ҳужжатда шакллантирилади ҳамда ушбу имтиёзларни умумий квотага киритмаслик тўғрисидаги қоида белгиланади.
ОТМларга ўқишга кириш учун бериладган имтиёзларнинг рўйхати ягона ҳужжатда шакллантирилади ҳамда ушбу имтиёзларни умумий квотага киритмаслик тўғрисидаги қоида белгиланади
Президент қарорига мувофиқ, шунингдек:
- "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизимида фуқаролардан ноқонуний қурилиш ҳолатлари юзасидан мурожаатларни онлайн қабул қилиш имкони яратилади;
- Автобекатларда тадбиркорлик объектларини жойлаштиришга рухсат беришнинг шаффоф электрон механизмлари яратилади;
- 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб, «E-Anticor.uz» электрон платформасида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шу жумладан, уларнинг ҳудудий бўлинмалари, давлат унитар корхоналари ва муассасалари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотларнинг фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни мажбурий аниқлаш ва баҳолашни назарда тутувчи «Е-Антикоррупция» лойиҳаси тўлиқ ишга туширилади;
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан «Коррупцияга мойил бўлган муносабатлар электрон реестри» («паст», «ўрта» ва «юқори» ўлчовларида) шакллантирилади ва Интернет тармоғида очиқ эълон қилиб борилади.






