Аввал хабар берганимиздек, Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг топшириғи билан "Андижон полкаси" куйи яратилганининг 100 йиллиги "Андижон полкаси" рақс ансамбли ташкил этилганининг 65 йиллиги муносабати билан 25 апрелдан бошлаб вилоятда "Андижон полкаси" ойлиги эълон қилинди.
Унга кўра, барча ташкилот ва муассаса раҳбарлари, яъни ўзини ҳақиқий андижонликман деб билганлар жамоаси ҳамкасблари билан ҳар куни "Андижон полкаси"га рақс тушишни одат қилишлари керак.
Ижтимоий тармоқларда аллақачон топшириқ ижросини таъминлашга киришганларни "Андижон полкаси"га рақсга тушаётганларнинг видеолари тарқалмоқда.






